Алиф

Муаллиф ушбу асарида ғайриоддий саёҳат ҳақида ёзади. Ғайриоддийлиги шундаки, ҳаётда анча марраларни забт этиб қўйган файласуф, мистик ёзувчи  кунларнинг бирида руҳий ҳаловатини йўқотиб қўяди ва ўз эътиқоди топиш учун саёҳатга чиқишга қарор қилади. Ҳа, "Алкимёгар"дек. Лекин бу сафар ҳаммаси бошқача...

Алиф шундай қудратли бир меҳварки, унда жам бўлган, бирлашган кишилар, параллел оламга саёҳат қилиши мумкин. Аммо бу бирлашув қувватига ҳар ким ҳам дош бера олмайди. Алифда бўлиш учун киши ўз нафси, майллари устидан ғолиб бўлмоғи даркор.

Ушбу асар суфийлик, шаманлик ва турли диний таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Инжил ва Қуръондан ҳам оятлар, шарҳлар келтирилган. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Алиф

  • Кўрилган: 1240
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Alif
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Пауло Коэльо
  • ISBN: 978-9943-23-166-5
  • Бетлар сони: 308
  • Серияси: Алиф
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 37000 сум
  • Солиқсиз: 37000 сум

Пауло Коэльо, Paolo Koelo