Тез кунда Абдулҳамид — сўнгги ҳукмдор

Ёзган тарихий асарлари жаҳон бестселлерлари рўйхатида ўз ўрнига эга бўлган, бир қанча мукофотлар соҳиби, турк адиби — Окай Тирякиўғлидан ўткир сюжетли яна битта роман сизлар учун армуғон қилинди.

Энди сиз “Абдулҳамид” билан биргаликда Усмонлилар тарихининг жумбоқли ва қизғин даврини яшашга тайёр туринг. Султон Абдулҳамиднинг сир-синоатга тўла саройига қадам ташлар экансиз, буюк султоннинг халқаро сиёсий музокараларида ўзингиз ҳам иштирок этаётгандай бўласиз.

“Биродарлик жамияти” деб номланувчи гуруҳнинг йиллар давомида тайёрланган учта анархисти томонидан Парижда бошланган тартибсизликларнинг Истанбулда уюштирилган суиқасдга бориб тақалишининг ечими топилиб, энди ҳаммаси изига тушади деб ўйларкансиз, бирдан ўзингиз ҳам саройдаги воқеаларнинг қоқ марказига тушиб қоласиз. Гўёки султон Абдулҳамид олдида пайдо бўласиз. Ана энди сиз ўзингизни Қизиқтирган саволларнинг жавобини топа бошлайсиз:

93-урушда нималар бўлган? Фаластин можароларида-чи? Конституцияни қабул қилиш жараёнлари қандай ўтган? Парламент нега тарқатиб юборилган? “31-март воқеалари” нимани билдиради?

Султон билан жосуслар ўртасидаги қизғин тортишувларда иштирок этиб, сиз ҳам саройдаги ҳийла-найранглар ўртасида юрасиз. Дўст-душманнинг, хиёнат ва муҳаббатнинг қаердан қандай пайдо бўлишини билиш қийин бўлган бу романнинг бош қаҳрамони образида шахсан иштирок этаётгандай ҳис қиласиз ўзингизни.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Абдулҳамид — сўнгги ҳукмдор

  • Кўрилган: 806
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Abdulhamidxon — so'nggi hukmdor
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Окай Тирякиўғли
  • ISBN: 978-9943-7200-2-2
  • Бетлар сони: 608
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 52000 сум
  • Солиқсиз: 52000 сум

Абдулҳамид — сўнгги ҳукмдор, Abdulhamidxon — so'nggi hukmdor, Окай Тирякиўғли, Okay Tiryakio'g'li