Алкимёгар

Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси – ўз тақдирини рўёбга чиқаришга эришувидир...

Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз тақдирларини биладилар... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни ўз тақдирларини рўёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради.

Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз тақдирини қандай рўёбга чиқариш йўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан.

“Алкимёгар” романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир қаётигагина тааллуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир.

“Алкимёгар” ҳақида гапирганда Ричард Бахнинг “Жонатан исмли чақалай”, “Тасаввурлар” ёки Экзюперининг “Кичик шаҳзода” сингари эртак-ривоятларини эсламасликнинг сира ҳам иложи йўқ. Аммо “Алкимёгар” уларнинг ҳеч бирига ўхшамайди.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Алкимёгар

  • Кўрилган: 416
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: 2016
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Пауло Коэльо
  • ISBN: 978-9943-20-340-2
  • Бетлар сони: 184
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 8000 сум