Бадиий адабиётда муҳаббат мавзусида ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ҳеч бирида тақдирлар, қисматлар, фожиалар, ўйлар, қарашлар бир-бирини такрорламайди. Навоийнинг Лайлиси-ю Мажнуни, Шекспирнинг Отеллоси-ю Дездемонаси, Кнут Гамсун-нинг Эдвардаси, Чингиз Айтматовнинг Жамиласи... Лев Толстойнинг Анна Каренинаси ҳам ҳақли равишда мана шундай асар қаҳрамонлари сафида турадики, адиб ижо-дига ошно бўлган ҳар бир китобхон буни яхши англайди.
Адабиётдан паноҳ истаган, адабиётни маънавий камолоти учун зарур деб билган китоб ихлосмандлари эътиборига қарийб қирқ йиллик танаффусдгш сўнг ҳавола этилаётган даҳо ижодкорнинг беқиёс асари - “Анна Каренина” Сизга яна янги дунёларни очишга шай.