Ушбу рисолада жаҳон ва ўзбек адабиётидаги ёлғизлик мотиви, унинг ижтимоий-психологик асослари ва сабаблари таҳлил қилинган. Шунингдек, нафақат адабий қаҳрамонларнинг, балки шу мавзудаги асарларнинг ўзи ҳам турли талқинларга сабаб бўлиши масалалари ўрганилган. Рисолада Д.Дефонинг «Робинзон Крузо», Ф.Кафканинг «Жараён», А.Камюнинг «Сизиф ҳақида афсона», «Бегона», Ф.Грибоедовнинг «Ақллилик балоси», А.Пушкиннинг «Евгений Онегин», М.Лермонтовнинг «Замонамиз қаҳрамони», Ф.Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо», А.Чеховнинг «Ғилоф бандаси», «Олтинчи палата», Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди», У.Ҳамдамнинг «Ёлғизлик» асарларига янгича нигоҳ билан қаралганига гувоҳ бўласиз.
Ўйлаймизки, ҳикоялари билан эътибор қозониб келаётган Биби Робиаъ Саидованинг адабиётшунослик соҳасидаги кузатиш ва мулоҳазалари ҳам адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.