Кучли китоб ҳамиша ўз қадр-қимматини йўқотмайди. Қайтанга, бошқа тилларга таржима қилиниб, янада мадҳ этилади. Кучли китоб қандай бўлади ўзи? У одамларга албатта тўгри йўлни кўрсатиши, ҳаётига ҳам, руҳига ҳам енгиллик ато этиши, умуман фойдаси тегиши керак.
Ушбу китоб ҳам чет эл файласуфининг ҳаётий фикрлари, тажрибалари, ибратлари йиғиндиси бўлиб, сизга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз.