Бепарволикнинг нозик санъати

"New York Times" бестселлери. 6 миллиондан ортиқ нусхада сотилган

Сўнгги йилларда Мэнсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини қўлингиздаги китобга жамлади.

Ушбу китобда  муаллиф бахтли бўлишнинг калити мудом “ижобий” фикрлашни тўхтатиб, воқеликни тан олиш ва унга тик боришда, деб кўрсатади.

“Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Мэнсон.  

Мэнсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини кувватлайди. 
Муаллиф имконимиз чекланганини билиб, буни борича қабул қилишни маслаҳат беради. “Бу – қудратли бўлишнинг чин манбаи, – дейди у. – Қўрқувимиз, нуқсонларимиз ва мубҳамликларни борича қабул қилгач, ортиқ улардан қочмаймиз, балки уларга қарши юзланамиз, излаганимиз жасорат ва ишончга эришамиз.”
Китобни ўқир экансиз, муаллиф кўнгилочар ҳикоялару аччиқ ҳазиллар билан елкангиздан силкиб, мудроқдан уйғотгандек бўлади. “Бепарволикнинг нозик санъати” янада мазмунли, қониқарли умр кечиришимиз учун тетиклаштирувчи тарсакидир.

МАРК МЭНСОН – “New York Times” ҳамда халқаро миқёсда бестселлер деб тан олинган “Бепарволикнинг нозик санъати” асарининг муаллифи. Унинг markmanson.net блоги ойига икки миллиондан ортиқ ўқувчиларни жалб этади. Мэнсон Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилади

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Бепарволикнинг нозик санъати

  • Кўрилган: 4244
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Beparvolikning nozik san'ati
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Марк Мэнсон
  • ISBN: 978-9943-23-163-4
  • Бетлар сони: 192
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2020
  • 25000 сум
  • Солиқсиз: 25000 сум

Марк Мэнсон, Mark Menson