Бухоро хонадони кечмишлари

Романнинг асосий қаҳрамони – Душан Темурий. Ҳали белан­чакда ётаркан, у бу ҳаётнинг сирли, жумбоқли ҳолатларига дуч кела­ди. Тонг отиши, кун ботиши, ёруғлик ва қоронғилик, одамлар, таниш чеҳралар, унга меҳрибон нигоҳлар, у беланчакда ётган уй, уйдаги жиҳозлар – буларнинг барчасини у гўдак қалби билан ҳис қилади.

Умр ўтади. Вақт вафо қилмайди. Душан тобора улғаяркан, унга бир вақтлар сирли ва жозибали бўлиб туюлган бу ҳаёт эндиликда оиладаги катталарнинг келишмовчиликлари, ўртадаги зиддият ту­файли ўзининг қора бўёқларини ҳам кўрсата бошлайди.

Душан энди вояга етган, аммо унинг самимий бола қалби ўз­гармаган. У ҳамон ҳаётнинг қарама-қаршиликлари олдида бўйин эгмайди. Бундай лаҳзаларда уни қарийб телбага чиқаришади.

Душан ҳаммадан ётсирайди, атрофидаги ҳамма одам, ҳатто она­си ҳам унга бегона. У севдим деб талпинган, топинган ва паноҳ кут­ган, кейинчалик ўзининг таъбири билан айтганда, маълумотнома­лар кетидан қувган Бинафша ҳам энди унга бегона. Ўгай отасидан қолган катта мерос эса уни умуман қизиқтирмайди.

Ўқувчига мураккаб феъл-атворга эга бўлиб кўринган Душан ас­лида қандай инсон? Унинг ҳаётдан кутганлари ҳақиқатга қанчалик тўғри келади? Сиз, шахсан Душан каби инсонлар билан ўзингизни ҳамфикр, ҳамдард сеза олармидингиз? Уни тушуна олармидингиз?

Китоб мутолаасидан кейинги мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз

Таржимон Қодир Мирмуҳамедов, Хуршид Дўстмуҳаммад. Сўзбоши муаллифи Иброҳим Ғафуров –Тошкент: Янги аср авлоди, 2019. – 768 б.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Бухоро хонадони кечмишлари

  • Кўрилган: 84
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Buxoro xonadoni kechmishlari
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Темур Пўлатов
  • ISBN: 978-9943-20-598-7
  • Бетлар сони: 768
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 28000 сум

Темур Пўлатов, Temur Po'latov