Чўққида қолган овчининг оҳи зори

Мана азиз китобхон, ниҳоят сиз соғинган ва анчадан буён орзиқиб кутаётган китоб нашрдан чиқди. Соғинчлар, интизор кутишлар бежизга эмас. Қардош қирғиз ва қозоқ адабиётининг икки буюк устуни - Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг суҳбатлари асосида тартиб берилган мазкур асар ўзини бутун инсоният тақдирига дахлдор деб билган Ўқувчи соғинчи учун арзирли туҳфа. 

Китобда ўтган аждодлар руҳига ҳурмат, улар қолдириб кетган маънавий мерос ва қадриятлар олдидаги масъулият, келажак авлод тақдири, одамзотнинг табиат неъматларига муносабати, маънавий комиллик, тил ва миллат уйғунлиги, Ватан қадри, муҳаббатнинг инсон тақдиридаги ўрни масалалари кўндаланг қўйилади.

Ўқувчи китобни ўқиркан, суҳбатдошлар қалбидаги оғриқни ўзида ҳам ҳис қилади. Адабиётга шунчаки кириб келмаган, тили, дини ва миллатидан қатъи назар ОДАМЗОТ тақдири, келажаги учун қайғурган, келгуси авлод фарзандларини фақат ва фақат бахтли кўрмоқни истаган ва истакларини мазкур асар орқали ифодалаган Айтматовдек, Шохоновдек истеъдод эгалари бизни ҳамиша уйғоқ юрак, уйғоқ руҳ билан яшашга чорлайди.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Чўққида қолган овчининг оҳи зори

  • Кўрилган: 3381
  • Нашриёт: Zabarjad media
  • Маҳсулот коди: Cho'qqida qolgan ovchining ohi zori
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Чингиз Айтматов
  • ISBN: 978-9943-5841-1-2
  • Бетлар сони: 480
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 34000 сум

Chingiz Aytmatov, Чингиз Айтматов