Дориан Грейнинг портрети

Дориан Грей ким ўзи?

Ўтган асрда китобхонлар уни адолатли жазога тортилган, васвасага берилган гуноҳкор деб эътироф этдилар.

Бугунги кун ўқувчиси эса Дориан Грейни бутун борлиғини, қалбини, руҳини абадий ёшлик учун қурбон қилган такаббур, айни пайтда ночор ва заиф қаҳрамон сифатида танидилар.

Киборлар оиласида дунёга келган, онамерос ҳусни таважжуҳ эгаси бўлган Дориан бахтли-саодатли яшаши учун етарлича имкониятга эга бўлгани ҳолда тақдирнинг бешафқат ҳукми билан юзма-юз келди.

«Гўзал нарсанинг ортида ҳамиша бирон бир фожиа яшириниб ётади. Энг камсуқум, энг арзимас бир гулнинг гуллаши учун ҳам дунёлар тўлғоқ азобини бошдан кечирмоқлари зарур», дейди асар қаҳрамонларидан бири.

Дарҳақиқат, Дориан Грейнинг гўзал сиймоси ортида ҳам ул­­кан фожиа яширинади: қалб ўлади, руҳ мангу йўқолади. Ифлос ишратхоналар, давомий маишатлар, ўғрилик, жамиятдаги қаланғи-қасанғиларнинг қабиҳлиги энди унинг хаёлида гўзалликка, бундай разолатлар эса доимий эҳтиёжга айланади.

Оскар Уайльд адабиётга ана шундай мураккаб табиатли қаҳрамон тимсолини олиб кирди ва у орқали инсон хоҳиш-истакларининг чегарасини, ҳаётий мувозанатнинг бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини юксак бадиий маҳорат билан кўрсатиб берди. Ва асар миллионлар қалбини забт этди, Дориан Грей образи эса китобхон қайд дафтарига битилди.

Китоб ҳақида

Нашриёт: "Zabarjad Media"
Нашр йили: 2020 yil
Бетлар сони: 320 бет
Таржимон: Озод Шарафиддинов

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Дориан Грейнинг портрети

  • Кўрилган: 5868
  • Нашриёт: Zabarjad media
  • Маҳсулот коди: Dorian Greyning portreti
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Оскар Уайльд
  • ISBN: 978-9943-5841-9-8
  • Бетлар сони: 320
  • Серияси: Дориан Грейнинг портрети
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 35000 сум
  • Солиқсиз: 35000 сум

Дориан Грейнинг портрети, Dorian Gray, Dorian Greyning portreti