Кўп бериладиган саволлар

Савол: Қандай харид қиламан?
Жавоб: Агар Сизда китоб(лар)ни харид қилишда ёки сайтдан фойдаланишда  муаммо туғилган бўлса ушбу қўлланмадан фойдаланинг. ХАРИД ҚИЛИШ ҚЎЛЛАНМАСИ

Савол: Қидирган китобим топилмайди
Жавоб: Китобларни қидиришда имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг. Агарда Сиз қидирган/излаган китоб топилмаса саҳифа маъмурига info@book.uz орқали  буюртма қилишингиз мумкин.

Савол:
Харид қилган маҳсулотим (китобим) манзимлига сифатли етиб келишига ким жавоб беради?
Жавоб:
Харид қилган маҳсулотингиз бандерол шаклида Ўзбекистон Миллий почтасига топширилади. Маҳсулот буюртмачи қўлига сифатли, бус-бутун етиб боришига Ўзбекистон Миллий почтаси жавобгар ҳисобланади. Буюртмачи бандеролни бус-бутун қабул қилиб олиб, лекин буюртма қилган маҳсулоти бошқа ёки сифатсиз маҳсулот бўлса, саҳифа маъмурига бу ҳақда дархол хабар қилиши керак бўлади. Буюртмангиз бошқа сифатлисига алмаштирилиб берилади ёки харажатларингиз тўлиқ қопланиши кафолатланади.

Савол:
Менда онлайн харидни амалга ошириш  учун пластик картам йўқ, тўловни нақд шаклда тўласам бўладими?
Жавоб: Нақд тўлаш имконияти ҳозирча фақат ТОШКЕНТ шаҳрида мавжуд. Бунда тўлов суммаси энг камида 150.000 сўмни ташкил қилиши лозим. Ушбу турдаги буюртмалар курер орқали 2 соат ичида айтилган манзилгаетказиб берилади

Савол: Ўзбекистондан ташқари чет давлатлардан хам буюртма олинадими?
Ҳозирча фақат ЎЗБЕКИСТОН ҳудуди бўйлаб буюртмалар қабул қилинади.

Савол:
Нархлар нега бунча арзон?
BOOK.UZ саҳифаси "Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси" қошида ташкил қилинган бўлиб, ассоциацияга аъзо нашриётларнинг барча китоблари тўғридан-тўғри деярли нашриёт нархида сотиш мақсад қилинган.