Фарғона тонг отгунча (II китоб)

Асар бош қаҳрамонлари Ғулом ва Ҳаёт. Мутолаа жараёнида бу номлар бежизга танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ғулом ҳаётнинг қули, ҳаёт эса уни шу даражада синовлар ва жафолар исканжасига ташлайдики, мақсади аниқ, нияти улуғ йигитга на қамоқ, на хўрлаш ва на қийноқлар таъсир қилади. Ҳаёт учун курашади. Ўзининг ҳаёти, севгилиси учун курашади. Ҳеч бир сабаб уни Ҳаётдан қайтара олмайди, аммо...


"Мўлжалим бўйича, бу  асар ўзбек халқининг 1905 йилдан то бугунги кунга қадар босиб ўтган тарихий йўлини кўрсатиши керак эди. Ёлғизликда, маҳрумликда ўтган кунларим, йилларимни беҳуда совурмадим. Мен лагерда ўйлаб қўйганим уч китоб - трилогиянинг асосий йўналишларини миридан сиригача хаёлимда пишитдим.  Ижод билан шуғулланиш ман этилганига қарамай, мен яширинча қоғоз парчаларига трилогиянинг бир қисмини ёздим. Дунёга келаётган асаримни уч йил бадалида туну кун қалбим тўрида асрадим, энг ардоқли, энг севимли фарзанддек суйиб, эркалаб, вояга етказдим. Шу зайлда мен озодликка "Фарғона тонг отгунча" трилогиясининг бир қисми билан биргаликда чиқдим. "

Мирзакалон Исмоилий ©

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Фарғона тонг отгунча (II китоб)

  • Кўрилган: 2625
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Farg'ona tong otguncha
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-20-661-8
  • Бетлар сони: 496
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 30000 сум
  • Солиқсиз: 30000 сум

Мирзакалон Исмоилий, Mirzakalon Ismoiliy