Генетик

Таниқли адиб Исажон Султоннинг «Генетик» романи – элнинг олис-яқин қишлоқларидан бирида туғилиб ўсган, замонавий илм ёрдамида ўз халқининг теран илдизларига разм солган йигитчанинг ўй-фикрларидан ҳикоя қилади.
Шунингдек, тўпламдан ёзувчининг «Озод» романи ва янги ҳикоялари ҳам ўрин олган.
Мураккаб композицияга ва қадим миллий анъаналаримизнинг янгича талқинига бағишланган «Озод» асари вояга етиб келаётган бир ўспириннинг маъно ва ҳикмат дунёларига қадам қўйиши, ўзлигини англаб етиши, шунингдек, бутун олам, агар инсон қиймат бермаса ҳечлиги ва дунёдаги ҳар бир нарса инсон берадиган қийматга зор эканлиги ҳақидадир. Бутун олам, теварак-атрофдаги воқеалар ва ҳодисалар Озодни танийдилар ва унинг ўз мақсадига – бахт-саодат лоласига ҳамда Ҳумо қушига қадар етиб боришини қаттиқ истайдилар. Камолот даражалари сари илгарилаб бораётган Озод теварагидаги кишиларнинг, жонзотларнинг, воқеа ва ҳодисаларнинг барчаси ўша мақсад йўлидаги рамзий ишоратлар эканини сеза боради ва Лоланинг ҳам, Ҳумо қушининг ҳам аслида ўзи туфайли қадру қиммат топишини англаб етгани моҳирона тасвирланади.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Генетик

  • Кўрилган: 852
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Genetik
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Исажон Султон
  • ISBN: 978-9943-20-511-6
  • Бетлар сони: 384
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 20000 сум

Исажон Султон, Isajon Sulton