Ҳаммаси расво

Марк Мэнсоннинг "Бепарволикнинг нозик санъати"дан кейинги иккинчи китоби ҳам ўзбек тилига ўгирилиб, нашр этилди.


Биз жуда қизиқ даврда яшамоқдамиз. Шу пайтга қадар инсон боласи кўрмаган қулайликларга эгамиз, бой-бадавлатмиз, тўрт мучамиз соғ, тинч замонда яшаяпмиз, лекин, шундай бўлса-да  кўпчиликни умидсизлик қуршаб олмоқда. Қай биримиз глобал исиш муаммолардан қўрқамиз,  кимлардир ҳукуматдан норози, иқтисодий буҳронлардан таҳликага тушаётганларимиз ҳам сон-саноқсиз. Бу ҳол одамларда қўрқувни, келажакка умидсизлик кайфиятини, негатив фикрларни туғдирмоқда.


Мутолаасига киришаётганимиз ушбу китоб айни муаммоларни ечишда бизга ёрдам беради - руҳиятимиздаги ўзгаришларни психологик таҳлил қилади, сиёсий жараёнларга баҳо беришни ўргатади, глобал ўйинлар, бизнес ҳийлалар ҳақида жуда қизиқарли, ҳайратланарли маълумотларни тақдим этади. Хуллас, муаллиф ушбу асари орқали инсонларни умидсизликка, ялтироқ нарсаларга алданмасликка, ҳаётнинг моҳиятини англаб яшашга чақиради.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ҳаммаси расво

  • Кўрилган: 608
  • Маҳсулот коди: Hammasi rasvo
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Марк Мэнсон
  • ISBN: 978-9943-6590-6-3
  • Бетлар сони: 240
  • Серияси: Ҳаммаси расво
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Йили: 2020
  • 22000 сум
  • Солиқсиз: 22000 сум

Mark Menson, Марк Мэнсон, Everything Is Fucked, Ҳаммаси расво, Hammasi rasvo