Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар

Ёш бўлишига қарамай, миллионлаб турк китобхонлари меҳрини қозониб улгурган Мирач Чағри Оқтошнинг ушбу китоби илк бор ўзбек тилига ўгирилиб, ўқувчилар ҳукмига тақдим этилмоқда.

Мазкур асарида муаллиф муқаддас Қуръони Каримдаги суралар, пайғамбарлар ҳаётидан ибратли воқеалардан мисоллар, жаҳонга танилган кўплаб мутафаккирлар, донишманд алломаларнинг пурмаъно фикрларидан иқтибослар келтириб, фалсафий мушоҳада юритади. У инсонларни эзгуликка, хайру саховат кўрсатишга, доимо яхшилик қилиш ва кек сақламасликка чорлаб, сабр-қаноатли бўлишга ундайди; ҳаётдаги қийинчиликлар Аллоҳнинг бир синови экани, улар олдида эсанкирамай, муаммоларга ечим излаш, доимо олға интилиш зарурлигини уқтиради, ўқувчида шукроналик туйғуларини уйғотади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар

  • Кўрилган: 1137
  • Нашриёт: Фактор пресс
  • Маҳсулот коди: Hayot yutqazgan joyingdan boshlanar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Мирач Чағри Оқтош
  • ISBN: 978-9943-7253-6-2
  • Бетлар сони: 240
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: А5
  • Йили: 2021
  • 33000 сум
  • Солиқсиз: 33000 сум

Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар, Мирач Чағри Оқтош, Hayot yutqazgan joyingdan boshlanar, Mirach Chag'ri Oqtosh