Янги Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш

Британиялик адиб Джон Руэл Толкин (1892-1973) қаламига мансуб "Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш" романи туркуми она тилимизга таржима қилишдан мақсад, сеҳр-жоду ёки афсунгарликка тарғиб қилиш эмас, аксинча ёшларни яхшиликка, адолатга ҳақиқатга, меҳр-муҳаббатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, киндик қони тўкилган юрт- Ватанга бўлган муҳаббатини янада юксалтиришдир.

Агар ушбу асарни бошидан охиригача ўқисангиз, унда она-юрт мустақиллиги учун кураш, уни босқинчилардан озод қилиш қанча мушкул ва мураккаб вазифа эканлигини англайсиз.

Бу асарда қатнашган ҳар бир образда маълум бир рамзий маъно ётади. Айримлари босқинчи (аждар), айримлари озодлик курашчилари (Эманқалқон Торин ва унинг сафдлошлари), айримлари маърифатпарвар ва оқил (Гендалф), айримлари эса халқпарвардир (Бард). Асосий қаҳрамон Беггинс эса виждонли, танти, жасур образ сифатида тасвирланган.

Асарни ўқиган ёш китобхон мураккаб ҳаётнинг кўплаб жиҳатлари, яхши-ёмонликлари, оқ-у қораси, ёвузлик билан эзгулик ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да воқиф бўлиши, қизиқарли маълумотлар билан танишиб, билимини ошишига шубҳа йўқ.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш

  • Кўрилган: 17
  • Маҳсулот коди: Hobbit yohud borib qaytish
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-5523-9-5
  • Бетлар сони: 304
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 21000 сум