Жаҳолат асираси

Тақдир, аслида худо томонидан буюрилган инъом. Ва Аллоҳ таоло бизни ақл билан ҳам сийлаганки, нима яхши-ю нима ёмон, нима тўғри-ю, нима нотўғри, биз бораётган манзил нурафшонми ёки зулматми – уларни бир-биридан фарқлаш ва муносиб ҳаёт йўлини танлашимизни ўзимизга қўйиб берган. Бошқаларнинг истагига кўра яшаш, бошқаларнинг йўриғи билан яшаш, алалоқибатда эса ҳалокат билан якун топадиган умрни тақдирнинг ҳукми сифатида баҳолаш нотўғри. Инсон қалбида ниш урган орзу-умидлар, ёрқин келажакка ишонч, бахтли ҳаёт кабиларнинг фақат хаёлда қолиб кетмаслиги, саробга айланмаслиги тақдирга қанчалик боғлиқ бўлса, инсоннинг иродаси, матонати, тарбияси, уни камолга этказган оилавий муҳитга ҳам шунчалик боғлиқдир. Эътиборингизга ҳавола этилаётган китоб қаҳрамони – Маҳзуна ҳам орзулари осмон қадар буюк, қалби меҳрга лиммо-лим, айни пайтда бахтга ташна қиз эди. Исми тақдирини ҳам маҳзун қилиб қўйган қиз бошидан кечирган беҳисоб азоб ва кўргиликлар, она Ватан соғинчи - бир аёл умрини, бегона юртда бахт излаган, алалоқибатда бахтсизликка дучор бўлган бир аёл орзуларини чилпарчин қилиб юборди...


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Жаҳолат асираси

  • Кўрилган: 117
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Jaholat asirasi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Рустам Жабборов
  • ISBN: 978-9943-27-776-2
  • Бетлар сони: 256
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 11000 сум