Жаҳонгир

Ушбу романда инсон руҳий оламини, унинг фикрлари, кайфиятини узоқ масофадан туриб, радиотўлқинлар орқали бошқариш муаммолари ҳамда ирода кучи, софдиллик, камтаринлик, гўзаллик, худбинлик, олчоқлик, ёвузлик каби ахлоқ тамойиллари ўзаро боғланиб кетади.

Асар бош қаҳрамони – истеъдодли, ғайратли, иродали, лекин ёвузликларга мойил Людвиг Штирнер инсон туйғуларини, ҳаракатини олис масофадан бошқаришга эришади. Бошқалардан олдин фикрни узоқ масофага узатиш усулини кашф қилган Штирнер атрофидаги одамларни қўғирчоқдай ўйнатиб, хоҳлаган кў­йига солади.

Камтарин, нозиктаъб, малоҳатли қиз Эльза Глюк романдаги энг мафтункор образлардан биридир. Штирнер ўзининг илмий кашфиётидан фойдаланиб, қизнинг руҳий оламини алғов-далғов қилиб юборади. У сирли аппарати ёрдамида шаҳардаги барча одамларни бир вақтда ялпи гипноз ҳолатига тушира олади. Детектив воқеалар бир-биридан сирли ва кескин тус олади. Муаллиф драматик, фожиали воқеаларнинг ҳам ҳажвий, кулгили тарафларини нозик юмор билан тасвирлай олади. Аммо ана шу енгил юмор замирида теран фикрлар ётади.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Жаҳонгир

  • Кўрилган: 1735
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Jahongir
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Александр Беляев
  • ISBN: 978-9943-20-387-7
  • Бетлар сони: 272
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 10000 сум