Жавдарзордаги халоскор

Янги таржима — «Жавдарзордаги халоскор»


Асар дастлаб у катталар учун мўлжалланган бўлса-да, лекин жамиятдаги сохталикларни танқид остига олгани ҳамда ғазаб, жамиятдан бегоналашиш каби мавзуларни кўтаргани учун ўспиринларнинг севимли китобига айланган. Асар жуда кўп тилларга таржима қилинган. Ҳар йили бир миллионга яқин нусхада сотилади. Умумий савдо ҳажми эса 65 миллионтани ташкил қилади. Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирлар исёнининг тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асллик, тегишлилик, йўқотиш, боғлиқлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.


2005 йил Time журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. Modern Library нашриёти эса романни XX асрнинг 100 та энг яхши асарлари қаторидан жой олишга лойиқ деб топган. 2003 йил Би-би-сининг The Big Read («Энг кўп ўқилган») сўровномасида 15-ўринни эгаллаган.


Нашрдан чиққач 2 ой муддатда оммалашиб кетган романда 16 ёшли ўсмир йигитнинг дунёқараши, атрофидагиларнинг иккиюзламачилиги ва соҳталикларидан безорлиги, ҳаётга бўлган очиқ муносабати, синглисини жондан севган меҳрибон ака тимсоли ёритилган. Муаллифнинг ўзи 1953 йилги интервьюсида романни қисман автобиографик, деб атаган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Жавдарзордаги халоскор

  • Кўрилган: 1284
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Javdarzordagi xaloskor
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Джером Дэвид Сэлинджер
  • ISBN: 978-9943-23-176-4
  • Бетлар сони: 252
  • Серияси: Жавдарзордаги халоскор
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 32000 сум
  • Солиқсиз: 32000 сум

Jerom Selinjer, Жером Сэлинжер, Jerome Salinger, Javdarzordagi xaloskor, Жавдарзордаги халоскор