Мафия аъзосининг иқрори. Ошхонадаги қотиллик (янги)

Поезд ва автомобилда юришдан, кемада сузишдан қўрққани сабаб хонасидан ҳеч қаерга чиқмай жиноятларни фош қилган детективни биласизми? Бу америкалик ёзувчи Рекс Стаутнинг қатор қиссалари қаҳрамони Ниро Вульфнинг айнан ўзгинаси. Тўпламга кирган. Ўткир ақл, кенг тасаввур, ўта синчковлик, воқеаларни бир-бирига боғлаш ва уларни таҳлил қилиш натижасида изқувар ҳақиқий қотилни аниқлайди. Энг қизиғи, қаҳрамон ўз хизмати эвазига машҳур ошпаз ҳаммадан сир тутган тансиқ таомнинг рецептини сўрайди. Ниро Вульф бу орзусига эришадими ёки йўқ, китобхон «Ошхонадаги қотиллик» қиссасини ўқиб билиб олади.


Мазкур тўплам детектив жанрида ёзилган яна бир асарни ўз ичига олади. Италия ёзувчиси Энце Руссонинг «Мафия

аъзосининг иқрори» романида Жованинонинг бошидан кечирганлари баён қилинади. Жованино ўсмир чоғида тўдага қўшилганидан бошлаб, мафия аъзолари битта-битта қўлга олингунга қадар бўлган давр ичида кўрган-кечирганларини,

қилган жиноятларини ўз тилидан ҳикоя қилади.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Мафия аъзосининг иқрори. Ошхонадаги қотиллик (янги)

  • Кўрилган: 75
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Mafiya a'zosining iqrori
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-20-380-8
  • Бетлар сони: 416
  • Серияси: Мафия аъзосининг иқрори. Ошхонадаги қотиллик
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 20000 сум
  • Солиқсиз: 20000 сум

Энце Руссо, Enzo Russo, Ense Russo, Рекс Стаут, Rex Stout, Reks Staut