-14% Малика Кенагас Ойим Ойчучук

Турон Заминда XVII асрдан кучайган парокандалик, Жайҳун ва Сайҳун оралиғидаги улуғвор диёрнинг хомталаш бўлиб, уч хонликка бўлиниб қолганлиги тарихимизнинг энг маҳзун воқеаларидандир. Ўзаро тожу тахт курашлари гирдобига манфаат билан бир қаторда, қалбий кечинмалар ҳам фаол жалб этилган. Ёвлашган томонларнинг қудалашиш удуми азал таж­рибасида мудом синовда бўлиб, гоҳида хайрли натижаларга сабаб бўлган. XVIII аср бошларида Шаҳрисабз беклиги ва Қўқон хонлиги жангу жадалга ҳам ҳусни чиройда Клеопатрани мулзам қила оладиган Кенагас элининг соҳибжамол Ойчучук ойим никоҳи барҳам берган. XIX аср муаррихи айтганидек, Шаҳрисабз ва Қўқон олий насаблари «тоға-жиянлиги» сабабияти шу қариндошликдан бошланган, бардавом бўлган.

Қиссада кечган давр талқини тарихий манбалар асосида, тадқиқий-бадиий йўсинда ёритилади. Асар Ватанимиз ўтмиши билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган. Элу халқимиз бирлиги, қон-қариндошлиги тарихига бўлган мухтасар ёндашув бадиияти муҳтарам ўқувчини бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Малика Кенагас Ойим Ойчучук

  • Кўрилган: 231
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Malika Kenagas Oyim Oychuchuk
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Поён Равшанов
  • ISBN: 978-9943-20-
  • Бетлар сони: 544
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 29000 сум
  • 25000 сум