Менинг ҳаётим (Ҳенри Форд)

Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни XX асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвейер йўлини жорий этган, АҚШ автомобиль саноатининг “отаси”, миллиардер Ҳенри Форд ёзган. 


Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир. 


Форднинг бу ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, бугун ҳам ислоҳотлар ўтказаётган ва ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғлаган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарб асардир.


У - адашди, касодга учради ва қайта бойиди, патентлар учун судланди, рақобатда ютди-ютқазди. Американи Буюк депрессиядан олиб чиқди ва энг узоқ вақт давомида иқтисодий барқарорликни сақлаб қолган шахс сифатида инсоният тарихига кирди. У истеъдодли кашфиётчи, моҳир иш бошқарувчи ва энг зукко бизнесмен!


Ҳенри Форд 1911 йилда дунёни ўзгартирди. Ҳозирги кунда заводларда кенг қўлланиладиган конвейер, иш вақтини қисқартириш, энг кам ойлик иш ҳақи, 5 кунлик иш ва кўплаб ишлаб чиқариш методлари айнан шу инсон томонидан илк маротаба қўлланилди. 


Унинг ғоялари ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш усуллари тадбиркорнинг ўзи томонидан ёзилган "Менинг ҳаётим" китобидан ўрин олган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Менинг ҳаётим (Ҳенри Форд)

  • Кўрилган: 87
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Mening hayotim
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-23-173-3
  • Бетлар сони: 298
  • Серияси: Менинг ҳаётим
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 45000 сум
  • Солиқсиз: 45000 сум

Ҳенри Форд, Henry Ford, Генри Форд