Оила ёки оила бошқариш тартиблари

ХХ аср Туркистон жадидчилик ҳаракатининг улкан намояндаларидан бири Абдурауф Фитрат ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор берган. У мазкур асарида оила қуриш заруратидан тортиб, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, ота-она, фарзандларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ҳатто, гўдакларни тарбиялаш ва унда ёш оналарнинг ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги масалаларгача чуқур ёритиб берган. 


Шу билан бирга соғлом, маърифатли оила ва у вояга етказадиган ҳар томонлама етук авлоднинг шу миллат ва мамлакат иқтисодий-сиёсий ривожининг, шу юрт шону шуҳрати, қудратининг пойдевори, абадул-абад мавжудлигининг муҳим шартларидан эканлиги таъкидланган.


Китоб миллий тарбия ўзига хос аҳамият касб этиб бораётган ҳозирги кунда жуда муҳимдир.


--------------------------------------------

Ушбу рисоланинг асосий мавзуи «оила»дир. Оила эр, хотин ва фарзандлардан иборат. Бошқача қилиб айтганда, оила бир шахс бошчилигида бир уйда яшовчилардир. Шу таърифлардан маълум бўладики, оила ҳам бир неча одамлардан иборат бўлган жамоа экан. Уларнинг хар бири инсонга хос нарсага, яъни ўз манфаатларига асир бўлади. Бири иккинчисининг ҳуқуқини тасарруф қилиб босиб олиши мумкин. Ана шу тажовуз олдини олиш учун оила аъзолари ўртасида ҳам бир қонун лозим. Ўтган олимлару, ҳакимлар шу масалада саъй-ҳаракат қилиб қонунлар ишлаб чиққанларким, уларнинг умумий ҳайъатини «манзил тадбири» (рўзғор тебратиш тадбири) деб атайдилар.


©️ Абдурауф Фитрат

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Оила ёки оила бошқариш тартиблари

  • Кўрилган: 407
  • Нашриёт: ЧЎЛПОН НМИУ
  • Маҳсулот коди: Oila yoki oila boshqarish tartiblari
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Абдурауф Фитрат
  • ISBN: 978-9943-05-591-9
  • Бетлар сони: 144
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2019
  • 15000 сум
  • Солиқсиз: 15000 сум

Оила ёки оила бошқариш тартиблари, Абдурауф Фитрат, Oila yoki oila boshqarish tartiblari, Abdurauf Fitrat