Йўқ Олтин зангламас

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат (Ғулом Алимов) шеъру достонлари, романлари, драма ва таржималари билан ХХ аср ўзбек адабиётида муносиб ўринга эга ижодкордир. Эллигинчи йилларда шўро даври қатағонлик сиёсати туфайли узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганлар орасида Шуҳрат ҳам бор эди, шу жиҳатдан «Олтин зангламас» романи маълум маънода автобиографик асардир. Романда тўғрисўз, меҳнаткаш, ҳалол, халқпарвар, оддий ўқитувчи Содиқнинг туҳмат ва иғвога учраб, «халқ душмани» дея қораланиши, фожиали қисмати ҳаётий воқеа­ҳодисалар асосида ёритилган. Романнинг кейинги қисмларида Содиқнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати, ўзининг гуноҳсиз эканини исбот этиши, қаҳрамонларча ҳалок бўлиши, умуман, жанг манзаралари ғоят ҳаққоний тасвирланган. Қатағонлик сиёсатининг мислсиз азоб­уқубатларини тортган ва ўз имон­эътиқодини  йўқотмаган халқимиз ҳаёти ва қисмати ҳар бир давр ёшлари учун ўрнак олишга арзирли сабоқдир.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Олтин зангламас

  • Кўрилган: 4399
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: oltin zanglamas
  • Мавжудлиги: Йўқ
  • Муаллиф: Шухрат
  • ISBN: 978-9943-20-395-2
  • Бетлар сони: 480
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 25000 сум
  • Солиқсиз: 25000 сум