Оқ кема

«Соҳил ёқалаб чопаётган олапар», «Оқ кема» ҳамда «Сарвқомат дилбарим» каби машҳур қиссалардан иборат ушбу китоб Чингиз Айтматов ижодининг энг сермаҳсул давридан далолатдир. Ҳар учала асар жонли тасвир ва ҳикоячилик жиҳатидан ўқувчи диққатини буткул ўзига тортади. Биринчи марта чинакам овчилар билан денгизга чиққан Кириск овдан нега ёлғиз қайтди? Оқсоқол Ўрхоннинг ҳаёли, Милхуннинг ғазаби ва отасининг қатъий қарори ўн бир ёшли Кириск ҳаётини қанчалик ўзгартирди? Ёки набирасига Шохдор она буғу ҳақида ривоят айтиб, ўзларининг бош буғини дея ишонтирган, оғир вазиятларда қабиладошларини фақат Она буғугина асрай олади, деган Мўмин чол нега ўз қарашларига қарши чиқди? Она буғуни овлаб, зиёфат қилишга чолни нима мажбур қилди? «Сарвқомат дилбарим» эса бир муҳаббат ҳақида икки тақдир ҳикоясидан иборат. Аммо бир қарашда, бир учрашувда ўз севгисини топган Илёс нега пок севгисини ҳиёнатга алмаштирди? Йиллар ўтиб ўғлини топганда нега отаси эканлигини айтолмайди? Асар давомида яна бир муҳаббат тарихидан огод бўласиз.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Оқ кема

  • Кўрилган: 56
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Oq kema
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Чингиз Айтматов
  • ISBN: 978-9943-27-594-2
  • Бетлар сони: 432
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 19500 сум

Chingiz Aytmatov, Чингиз Айтматов