Орзиқиб кутаман эртани

Америка ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. У иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда киносценарист сифатида шуҳрат топди. Дарвоқе, С. Шелдон урушда АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари учувчиси сифатида иштирок этди. У урушдан кейин ҳам кинода ишлашни давом эттирди. Унинг қаламига мансуб олти пьеса Бродвейдаги театрлар репертуаридан жой олиб, шов-шувларга ҳам сабаб бўлди. Ёзувчи 1963 йилда ЭЙ-БИ-СИ корпорацияси билан ҳамкорликни бошлаб, икки юздан зиёд телевизион сценарийлар яратди. Бироқ С.Шелдонга жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратни китоблари келтирди. Унинг асарлари бир юз саксондан ортиқ мамлакатда элликдан ортиқ тилда нашр этилди. Адибнинг қаламига мансуб элликдан ортиқ ўткир мавзули асарлари орасида «Ярим туннинг орқа томони», «Қонли қадам», «Фаришталар қаҳри», «Кўзгудаги дарбадар», «Тонг, кун, тун» каби романлари алоҳида ўрин тутади. С. Шелдон кўпдан-кўп адабий ва кино санъати соҳасида бериладиган нуфузли совринларнинг, жумладан, Эдгар По номли ва Оскар мукофотининг соҳиби бўлган. Адиб умрининг охирига қадар самарали ижод билан банд бўлди. Сидни Шелдон 2007 йил январ ойида 90 ёшида вафот этди.

  • Муаллиф: Сидни Шелдон
  • ISBN: 978-9943-
  • Бетлар сони: 368
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
    • 19500 сум

    Сидни Шелдон, Sidni Sheldon