Янги Ўйиннинг тугаши

Лотин Америкаси адабиётининг мумтоз намояндаларидан бири, аргентиналик Хулио Кортасар асарлари ўзбек китобхонига нима бериши мумкин? Бу саволга Кортасар ўз суҳбатларидан бирида айтган фикридан келиб чиқмай туриб жавоб бериб бўлмайди. Чунки Кортасар учун адабиёт тарбия воситаси ёки ҳаётий сабоқ – ҳаёт мактаби вазифаларини ўташи у ёқда турсин, мутлақо тарғиб-ташвиқот воситаси ҳам эмас; ҳатто адабиёт ҳаётни ўрганувчи, ҳаётни ўргатувчи, ҳаёт ҳақида фикр юритувчи фан ҳам эмас, у ўқувчига «бирон нима» бериш вазифасини ўз зиммасига олмайди. У санъат! Санъатнинг эса ўз қонунлари бор. Адабиёт ўрганмайди ва ўргатмайди.


Кортасар ҳикояларидаги реал воқеалар билан ғайритабиий  воқеалар ўртасида чегара сезилмайди. Шунингдек, Кортасар ижодида оддий мантиқ доирасидан четга чиқилмаган ҳолда фаразан топилган вазиятлар таҳлили орқали инсон ҳақида мулоҳаза юритилади. Аргентина адабиётшунослигида «Кортасаргача» ва «Кортасардан кейин» деган ибора ишлатилади. Зеро, ўз ижодига дунёдаги барча янгиликлар, турли оқимларнинг тажрибаси, ҳатто абсурд анъаналарини ҳам сингдира олган Хулио Кортасар Аргентина адабиётшунослигидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам чуқур из қолдирган санъаткордир.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Ўйиннинг тугаши

  • Кўрилган: 98
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: O'yinning tugashi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Хулио Кортасар
  • ISBN: 978-9943-20-392-1
  • Бетлар сони: 384
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 19900 сум