Қандай харид қилинади?

Агар Сизда китоб(лар)ни харид қилишда ёки сайтдан фойдаланишда  муаммо туғилган бўлса ушбу қўлланма Сиз учун

Биринчи навбатда меню орқали сизга керакли бўлимни танлашингиз лозим.

КИТОБЛАР - барча китоблар саҳифаси;
АУДИО КИТОБЛАР - Аудио китоблар саҳифаси;
МУАЛЛИФЛАР - барча муаллифлар саҳифаси;
НАШРИЁТЛАР - барча нашриётлар саҳифаси;
ЧЕГИРМАЛАР - айни вақтдаги чегирмали маҳсулотлар саҳифаси;

Китоб(лар) харид қилиш учун қуйидаги кетма-кетлик амалга оширилади

1. Биринчи навбатда меню орқали КИТОБЛАР бўлимидан керакли бўлим танланади ёки шунчаки КИТОБЛАР ёзувига босилади. Шунингдек, ИЗЛАШ орқали маълум бир китоб номини киритиш орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин. ИЗЛАШ орқали керакли китоб қидирилганда  имло хатоларсиз ёзилишига эътибор қилинг!

2. Меню орқали КИТОБЛАР саҳифасига ўтилди, энди бизга керакли китоб(лар) танланиб СОТИБ ОЛИШ тугмаси орқали саватчангизга қўшиб қўясиз.



3.  Саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги САВАТЧА да Сиз танлаган маҳсулотлар сони ва нархини умумий кўришингиз мумкин. БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ тугмаси орқали расмийлаштириш саҳифасига ўтамиз



4.БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ саҳифасида (1) биринчи навбатда РАСМИЙЛАШТИРИШ ТУРИ белгиланади.

Рўйхатдан ўтиш - Рўйхатдан ўтиб Сиз бизнинг доимий мижозларимиз қаторига киришингиз ва кейинчалик яна харид қилмоқчи бўлсангиз  шахсий маълумотларингиз автомат тарзда тўлдирилган бўлади.
Рўйхатдан ўтмасдан расмийлаштириш - бу сизга айни буюртмани фақат бир марта расмийлаштирий орқали харид қилиш имкониятини беради
Кабинетга кириш - Агар Сиз олдин саҳифамизга аъзо бўлганлигингизни  билдиради.  Кабинетга Сизга тегишли эмаил ва пароль орқали киришни амалга оширасиз

(2) Шахсий маълумотларингизни ( Ф.И.О, манзил, телефон рақам, эмаил) киритаётганингизда тўғри ва ишончли маълумотларни киритишингизни ИЛТИМОС қиламиз. Шахсий маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

(3) Шахсий маълумотлар ва манзил киритилгандан сўнг буюртмани етказиб бериш шакли танланади.
Дўкондан ўзи олиб кетиш - Буюртмачи ўз буюртмасини дўкондан ўзи олиб кетиши
Етказиб бериш - етказишнинг бу шакли орқали буюртмалар Ўзбекистон почтаси орқали буюртмачи кўрсатган манзилга етказиб берилади.

Энг сўнгги босқич ТЎЛОВ УСУЛИ орқали Сизга қулай тўлов тури танланади ва тўлов амалга оширилади.