Янги Самодил

«Янги аср адабиёти» рукнида ҳавола этаётган навбатдаги китобимиз ҳақли равишда ушбу номга лойиқ адиб ҳикояларидан таркиб топди.  Қўчқор Норқобил ижодини ўқир эканмиз, адибнинг ёзувчига хос синчковлиги, мавзуга ёндашувнинг холислиги, тасвирнинг жонлилиги, ифодалардаги самимийлиги, ва ниҳоят, услубнинг соддалигига гувоҳ бўламиз. Айнан бу жиҳатлар ўқувчи ва ёзувчи ўртасида кўприк пайдо қилади, китобхон ҳар бир ҳикояда, ҳикояларнинг ҳар бир ҳолатида ўзини кўради. Ёзувчи билан дилдан суҳбат қуради.

Кулганда кулиб, эзилганда юраги зил кетади. Қўчқор Норқобилнинг бошқа адиблардан ажралиб турадиган яна бир жиҳати – ўзининг кутилмаган қанотли ибораларидан жуда чиройли, ўринли ва унумли фойдаланишидадир. Сабаби, битта ҳикояда бир неча марта – бу ўн марта бўлиши ҳам мумкин – халқ мақоли ё иборасига дуч келамиз, аммо ҳар бир ўринда ёзувчининг топқирлиги ва жўяли қўллаганига амин бўламиз.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Самодил

  • Кўрилган: 94
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Samodil
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Қўчқор Норқобил
  • ISBN: 978-9943-20-500-0
  • Бетлар сони: 400
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 19500 сум