Йўқ Шайтанатнинг жин кўчалари

 Азиз фарзандларимизга «Қозонга яқин юрсанг - қораси юқади, ёмонга яқин юрсанг - ёмонлиги юқади», деб тарбия бериб, уларнинг ёмонлар таъсирига тушиб қолишидан асраймиз. Аммо, афсуски, «Асраган кўзга чўп тушади», деганларидек, айрим оилаларнинг суюкли фарзандлари тўғри йўлдан чекиниб, жиноят оламининг аянчли кўчасига кириб қолади. Биз «қора қозон»га ўхшатаётган жиноят олами ёшлар кўзига жилваланиб кўринади. Ташна одамни саҳро сароби ўзига тортгандек тортаверади.
   Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик жиноят оламини «Шайтанат» шайтонлар етовидаги олам деб атаган. Сиз, азизлар бу асарни ўқигандирсиз. Ёзувчи бу мавзуни давом эттириб, «Шайтанат»нинг турфа олами» рукнида яна бир неча асарлар ёзди. Шулардан иккитаси жамланиб, унга изох, сифатида сўз боши ёзилиб, фарзандларни тўғри тарбия этишда, ўша «қopa қозон»дан эҳтиёт қилишда ёрдами тегармикан, деган хайрли ниятда бу китобга тартиб берилди.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Шайтанатнинг жин кўчалари

  • Кўрилган: 1494
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Shaytanat jin ko'chalari
  • Мавжудлиги: Йўқ
  • Муаллиф: Тоҳир Малик
  • ISBN: 998-9943-27-456-3
  • Бетлар сони: 544
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 23000 сум

Тоҳир Малик, Tohir Malik, Тохир Малик