Тез кунда Шунча шингани ким еган

МУАЛЛИФДАН

Асар худди автопортретдек ёзилган. Буни роман деб атаса ҳам бўладими, билмайман. Фақат хотирамга суянган ҳолда ёздим. Роман ёки очерк каби асарлар ёзаётганимда хотирамга мурожаат этмаган ҳолатлар деярли бўлмаган. Бироқ ҳар сафарги мурожаатда хотирам романга хос жило бериш жараёнидан ўтар эди. Бу сафар худди мавжуд материаллар билан уй қургандек хотирамдаги воқеаларни имкон қадар безамасдан ва тўғриламасдан ёзишга интилдим. Бироқ роман деб номланувчи уйнинг ҳажми ва мувозанати учун хотира уюмидан керагини танлаш муқаррар бўлиб, унутилган хотиралар оралиғини табиий равишда боғлаш учун эса тасаввур кучига суянишга тўғри келди.

Яна бир катта муаммо хотиранинг ноаниқлигида эди. Ёш улғайган сари ўтган дамларни, оилам, дўстларим билан бирга ўтказган, ўтмишни эслаган ҳолатлар кўп бўлди, шунда хотираларимиз ўзаро фарқ қилишидан ҳайрон қолганча Хотира дегани ҳам охир-оқибат ҳар бир кишининг тасаввури эканлигини англаб етдим. Олдингиларидан бироз бошқача услубда ёзилган бу асарга атайлаб қандайдир ўзгартириш киритиш мақсад қилинмаган. Аксинча, бир-иккита автопортрет чизиб машқ қилган рассомдек ёндашдим. Шу вақтгача яратган сон-саноқсиз персонажларнинг ҳеч бирида ўзим тимсол бўлмагандим. Бу сафар шу ишга мағрур қўл урмоқчи бўлганимда ўзимни идеаллаштириш иштиёқини бартараф қилиш қийин бўлди.

Асарнинг кам-кўстини кўриш мақсади билан яна ўқиётганимда амин бўлдимки, оила аъзоларим ёки атрофимдаги шахсларни батафсил ва кескин тасвирлаганим ҳамда ўзимни қиёслаганда ноаниқ ёки қисқартирилган ҳолда таърифлаган ўринларим кўп эди. Айнан шу нарса ўзимга нисбатан тўғри бўлиш қийин эканининг нишонаси, деб ўйладим.

Асарлар борган сари соддалашиб, худди бир марта фойдаланиладиган майда маҳсулотдек муомала қилинадиган давр бўлса-да, асар ёзиш умуман осонлашмас экан. Кимдир – алам қилса ёзма, дейиши мумкин, бироқ шунда ҳам аламли. "Вунгжин” нашриётидан тарбиявий роман ёзиш таклифини олган вақтимда, уни персонаж ёки сюжетни янгидан яратиш заруриятисиз таржимаи ҳолга ўхшатиб ёзса бўлади, деган мойиллик билан қабул қилдим. Қисқача қилиб айтадиган бўлсам, осонликча ёзиб кўрай, деган хаёл бўлди. Бироқ ўзингга тўғри боқиш қанчалар жасорат талаб қилишини билмагандим. Камолотга эришиш жараёнида менга ўз таъсирини ўтказган қариндош-уруғларимнинг аянчли қисматини эслаш ҳам жуда азобли эди.

Мадорим қолмаган даражада машаққат билан ёзганимга кўп ачинсам-да, 1940-1950 йиллардаги ижтимоий ҳолат, урф-одат, инсон қалби кабилар аллақачон ҳужжат сифатида бир стандартга келтирилганидан фарқли ўлароқ, батафсил ва ҳаққоний далил келтиришда бор кучимни ишга солганимни қўшимча қилишни истайман. Билмадим, эҳтимол, бу калондимоғлик қилаётгандек ёқимсиз туюлар, бироқ мен ҳозир толиққанман ва менга таскин керак: атроф-муҳитнинг ифлосланишини кучайтирувчи бир марта фойдаланиладиган маҳсулотни яратиш учун қанчалар тер тўкмадинг, деган таскин.

Узоқ кутган “Вунгжин” нашриётига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Вунгжин” нашриёти шарофати билан биринчи асаримдан сўнг илк бор газетада қисмларга бўлиб, нашр қилишга таянмаган ҳолда бу узун асарни ёза олдим ва бундан жуда мамнунман.

1992 йил сентябрь, Пак Ван Со.

Шунча шингани ким еган
Shuncha shingani kim yegan

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Шунча шингани ким еган

  • Кўрилган: 445
  • Нашриёт: ҒОФУР ҒУЛОМ НМИУ
  • Маҳсулот коди: Shuncha shingani kim yegan
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Пак Ван Со
  • ISBN: 978-9943-6454-1-7
  • Бетлар сони: 304
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 17000 сум
  • Солиқсиз: 17000 сум

Шунча шингани ким еган, Shuncha shingani kim yegan, Pak Van So, Пак Ван Со