Сўпоқсойдаги сирли қотиллик

Бугунги ўзбек детектив жанрида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётган, касбий фаолиятида бевосита рўбарў бўлган жиноят тафсилотларини асарларига кўчириб, сирли воқеалар ва кутилмаган ечимлар билан китобхонлар қалбига йўл топаётган ижодкор Комил Синдаровдан янги детектив қисса — «Сўпоқсойдаги сирли қотиллик» эътиборингиз марказида.

«Узбек детективи» рукнида нашрдан чиққан мазкур асар олдинги асарларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда сиз билган прокуратура терговчиси Санжарбек ва ҳамкасбларининг узоқ қишлоқлардан бирида содир этилган мудҳиш ва сирли қотиллик жиноятини фош этишдаги касбий маҳорати, сермашаққат меҳнати, қатъияти ва фидойилиги тасвирланган.

Айниқса, воқеалар бизнинг асрда, аниқроғи, 2012 - 2013 йилларда содир бўлган эса-да, воқеликнинг бир учи мозийга – XVI аср шайбонийлар ҳукмронлиги даврига туташиб кетиши, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган сирли қотилликнинг фош этилиши асарни бир нафасда ўқиб чиқилишига хизмат қилади. Хуллас, минг марта эшитгандан кўра, бир марта ўқиб кўриш керак, деган хулосага келиб, асарни варақлашни бошладик. Сиз-чи, мутолаага киришдингизми?

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Сўпоқсойдаги сирли қотиллик

  • Кўрилган: 293
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: So'poqsoydagi sirli qotillik
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Комил Синдаров
  • ISBN: 978-9943-20-856-8
  • Бетлар сони: 320
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 29000 сум
  • Солиқсиз: 29000 сум

Сўпоқсойдаги сирли қотиллик, Комил Синдаров, So'poqsoydagi sirli qotillik, Komil Sindarov