Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркеснинг “Ошкора қотиллик қиссаси“ асарида Сантьяго Насарнинг ўлдирилишини барча билади. Бироқ ҳамма гунг, кўр-у кардек лом-лим демай сукут сақлайди. Бу сукут суиқасдидир.
Энг даҳшатлиси, у ўлдирилгандан сўнг ҳам одамлар қотилнинг кимлигини билсалар-да яна сукут сақлайдилар. Бу суиқасддан сўнгги сукутдир. Биз бир-биримизнинг қисмат-у қадаримизга лоқайд қарар эканмиз, бу каби суиқасдлар давом этаверади.