Султон Салоҳиддин

Атоқли ёзувчи Явуз Баҳодирўғлининг кўпгина асарлари, жумладан, қўлингиздаги «Султон Салоҳиддин» романи қаҳрамонлари учун ҳам Ватан туйғусидан буюк, азизроқ туйғу йўқдир. Асар афсонавий саркарда ва султон Салоҳиддин Айюбийнинг элу юртни Салибчилар ҳужумидан озод қилиш йўлида олиб борган кураши ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек бугунги кунда кескин зиддиятлар ва халқаро миқёсда танглик яратиши мумкин бўлган яна бир ўчоқ – Қуддус воқеалари ҳам тилга олинган.


Роман қаҳрамонлари Султон Салоҳиддин, оддий аскарлар Усмон, Билолга хос бу олижаноб хусусиятни тарихий даврга, муайян шароитга боғлаган ҳолда тасвирлагани ёзувчининг ижодий ютуғидир. У роман қаҳрамонлари тақдири орқали Ватан озодлиги, эл-юрт фароғати учун курашда маънавий-руҳий бирдамлик нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканини, азму қарорли, эътиқодли, ягона ғояга ишонган ва ҳақиқий раҳнамо атрофида жипслашган кишиларнинг нималарга қодирлигини кўрсатишнинг уддасидан чиққан.


Китоб Туркияда жуда машҳур бўлиб, шу кунгача 45 марта қайта нашр қилинган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Султон Салоҳиддин

  • Кўрилган: 370
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Sulton Salohiddin
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-20-561-1
  • Бетлар сони: 208
  • Серияси: Султон Салоҳиддин
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 20000 сум
  • Солиқсиз: 20000 сум

Султон Салоҳиддин, Явуз Баҳодирўғли, Sulton Salohiddin, Yavuz Bahodiro'g'li