Тасаввуф: Қаранийдан Рушдийгача

Тасаввуф асрлар давомида халқимиз маънавиятини бойитишга хизмат қилиб келган. Уламоларнинг энг қисқа таъбири бўйича тасаввуф – Қуръон ва Суннатнинг руҳияти, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг йўлидир. Инсоннинг руҳий-ахлоқий покланиши илоҳий муҳаббат билан юксалиб бориши бу таълимотнинг асосий ғояларидир. Шу боис тасаввуф  инсонпарварлик ғоялари билан бирга ҳақиқат талабида юрган кишилар қалбига йўл топди. 

 Қўлингиздаги мазкур китобда қўҳна Шарқ заминидан етишиб чиққан тасаввуф алломалари, авлиёлари ҳаёти ва фаолияти хусусида мухтасар маълумотлар ҳамда ҳикматларидан намуналар келтирилган.

Маълум даврларда динимиз душманлари томонидан тасаввуфни обрўсизлантиришга уринишлар бўлди, аммо алоҳида эътироф этиш керакки, Ислом уммати бошдан кечирган энг мусибатли дамларда ҳам динимизни, асрлар давомидан тўпланган илмий хазиналаримизни сақлаб қолишда айнан буюк тасаввуф шайхлари, тариқат пирларининг хизмати беқиёс бўлган.

Масъул муҳаррир: Замирахон Исҳоқова фалсафа фанлари номзоди, доцент
Сўзбоши муаллифи: Нажмиддин Комилов филология фанлари доктори, профессор

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Тасаввуф: Қаранийдан Рушдийгача

  • Кўрилган: 473
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Tasavvuf: Qaraniydan Rushdiygacha
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Ҳамиджон Ҳомидий
  • ISBN: 978-9943-20-872-8
  • Бетлар сони: 400
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Файл ҳажми: А5
  • Йили: 2021
  • 49000 сум
  • Солиқсиз: 49000 сум

Тасаввуф: Қаранийдан Рушдийгача, Ҳамиджон Ҳомидий, Tasavvuf: Qaraniydan Rushdiygacha, Hamidjon Homidiy