Тирилиш

Киборлар жамиятининг аъзоси бўлган Нехлюдов никоҳланмаган ота-онадан туғилган, вояга етгач исловатхонадан паноҳ топган, охир-оқибат каторгага ҳукм қилинган Катерина Маслованинг тақдирида ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Виждони олдида жавоб берар экан, у қизга яхшилик қилибгина ўзини маънавий азоблардан халос қилиши, керак бўлса унга уйланишга аҳд қилиши китобхонни инсон руҳининг нақадар улуғворлигини тан олишга чорлайди.


Севимли адибимиз Асқад Мухтор таъбири билан айтганда, “Толстой – буюк халқнинг қалби ва овози, эзгулик ва мардлик тимсоли. У битмас-туганмас хазина, ҳамма жойда ҳозиру нозир виждон ҳакамидир. Бу – доимий ташналик, бир умр изланиш, руҳий безовталик. Қадимги юнонларнинг Гомер ҳақида айтган гапини Толстойга ҳам қўллаш мумкин: у шундай саховатли бойликки, қанча олишга қурбинг етса, шунча беради”.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Тирилиш

  • Кўрилган: 3621
  • Нашриёт: Zabarjad media
  • Маҳсулот коди: Tirilish
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Лев Толстой
  • ISBN: 978-9943-5841-0-5
  • Бетлар сони: 592
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 39000 сум

Лев Толстой, Lev Tolstoy