Алкимёгар

«Одамзоднинг бу дунёдаги якка-ю ягона, олий вазифаси – ўз тақдирини рўёбга чиқаришга эришишдир...

Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз тақдирларини биладилар... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни Ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради.

Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз тақдирини қандай рўёбга чиқариш ёълини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсонга руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак оламнинг руҳида дунёга келган бўлади. Сен эр юзида худди ана шунинг учун яратилгансан»

«Алкимёгар» романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина тааллуқли эмас, бу сиз-у биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак ёълдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коелонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир.

«Алкимёгар» ҳақида гапирганда Ричард Бахнинг «Жонатан исмли чағалай», «Тасаввурлар» ёки Экзюперининг «Кичик шаҳзода» сингари эртак-ривоятларини эсламасликнинг сира ҳам иложи ёъқ. Аммо «Алкимёгар» уларнинг ҳеч бирига ўҳшамайди.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Алкимёгар

  • Кўрилган: 167
  • Нашриёт: ЎҚИТУВЧИ НМИУ
  • Маҳсулот коди: Alkimyogar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Пауло Коэльо
  • ISBN: 978-9943-22-236-6
  • Бетлар сони: 160
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 10000 сум