Бўйинга осилган Анна

Антон Павлович Чехов - дунё адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган беқиёс адиб ва етук драматург. Унинг пиесалари бугун ҳам дунё театрлари саҳнасидан деярли тушмай келмоқда, асарлари эса ҳали-ҳамон китобхонлар томонидан мароқ билан мутолаа қилинмоқда. “Бўйинга осилган Анна” номли ушбу китобда А.П. Чеховнинг ўзбек тилига таржима қилинган: “Ғилоф бандаси”, “Ниқоб”, “Хамелеон”, “Қишлоқ луқмонлари”, “Чиновникнинг ўлими”, “Орден” каби кўплаб ҳикоялари жамланган.

“Бўйинга осилган Анна” ҳикоясида инсон табиатининг атроф-муҳит таъсири ва у яшаб турган жамият вакилларининг маиший турмуш тарзи сабаб тубдан ўзгариб кетиши ҳолати ифода этилган. Адиб ушбу асаридаги бош қаҳрамон Анна тимсолида киши шахсиятининг таназзулга учраши ҳолатини моҳирона тасвирлаган.


 


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Бўйинга осилган Анна

  • Кўрилган: 143
  • Нашриёт: ЎҚИТУВЧИ НМИУ
  • Маҳсулот коди: Bo'yinga osilgan Anna
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-22-203-8
  • Бетлар сони: 416
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 21000 сум