-26% Виждон уйғонур

Виждон - ҳакам. Виждон - одамни иймонсизлик жарига қулашдан асраб қолувчи посбон. Виждонига тескари юрмайдиган одам ҳаётида ўз олдига қўйган вазифаларга тўла эриша олади. Одамлар тилла-ю жавоҳир безакларга ихлос қўядилар, ҳолбуки, энг бебаҳо зийнат - соф виждондир. Виждоннинг улуғ ва ажиб бир қудрати бор: у аввало, гуноҳсиз одамни ҳар қандай қўрқувдан фориғ этади. Гуноҳкорни эса тасаввуридаги ўзи лойиқ бўлган жазо олдида талвасага солиб туради. Ҳалол одамдан виждони буюрганича иш тутишни талаб қилиш ортиқча. Виждонига хилоф иш тутишни талаб қилиш эса уни ҳақоратлаш демак. Дониш аҳли дейдики: “Қанча-қанча ғам-аламларим бўла туриб, шундан мен тенгсиз бир таскин топаманки, ҳеч қандай душманим ҳам виждонимни тортиб олишга қодир эмас. Мен эсам ҳеч қачон виждонимга рахна солувчи ўз душманимга айланмайман”.

Агар барча яхши фазилатларни бир фозил мамлакатга қиёс этсак, виждон бу мамлакатнинг подшоси, инсоф ва адолат унинг “ўнг қўл” ва “чап қўл” вазиридир. Виждонли одам барча фазилатларни ўзида жамлаган бўлади. У ҳеч қачон бировга зулм қилмайди ёки ҳақиқатдан юз ўгирмайди. Киши бировнинг қайғусидан шодландими, билингки, у виждон эгаси эмас. 

Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Виждон уйғонур

  • Кўрилган: 312
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Vijdon uyg'onur
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Тоҳир Малик
  • ISBN: 978-9943-20-265-8
  • Бетлар сони: 400
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 17000 сум
  • 12500 сум