Авлоднома

Юртнинг асосий бойлиги – одамлари, хонадонлари. Қадимий кечмишга эга бўлган ўзбек диёрида тагли-тугли оилалар, сулолалар жуда кўп. Совет тузуми одамлар тақдирига салбий таъсир кўрсатганидек, қадриятлар бобида ҳам бемисл тажовуз, зуғумни амалга оширган эди. Уруғ-аймоғини, бобокалонларни билиш, ўзликни таниш, элпарварлик қатағонга тортилган эди. Мазкур «Авлоднома» икки жилдлигининг 1-китоби «Оқар дарё»да бир хонадон ортда қолдирган йиллар, замона зайли, катта рўзғорни тиклаш, эл ишига фидойилик, тўғрилик талқин этилади. Бош қаҳрамон тухмат-бўхтонларда синовдан ўтади, ноҳақ қамалади, ўзи яхшилик қилган нокаслардан етказилган изтироблар исканжасида шаънини, ор-номусини сақлаб қолади. Асар воқеалари XX аср Совет даври учун хос бўлган зиддиятлар асосида ёритилади, инсон лаёқати, садоқати, меҳнатининг қадрсизланиши, аксинча, шўрофурушлик, иғво, амалпарастликнинг кўллаб-қувватланиши ёрқин ифода этилади.

Азалий сулолавий удумлар ҳақлигига ишонч, ёруғ кунлар умиди – яшовчанлик омили бўлади. Оиланинг бардавомлиги Ватан тарихига уйғун тасвирланади

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Авлоднома

  • Кўрилган: 348
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Avlodnoma
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Поён Равшанов
  • ISBN: 978-9943-20-260-3
  • Бетлар сони: 792
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2017
  • 42000 сум