Ака ва ука

Робиндранат Тагор – Ҳиндистоннинг ёрқин тимсоли. Унинг асарларида камситиш ва таҳдидларга чек қўйиб, одамларга ғамхўрлик қилиш ғояси, яъни юксак инсонийлик мавзуси устун. Тагор инсонларни борлиқ билан уйғунликда яшашга чақиради, бунинг учун ёзувчи, инсон болалик чоғидан табиатни бутун вужуди билан англаши, қабул қилиши керак, дейди. У сиёсий арбоб ҳам эди, ҳинд халқининг тақдирини юрагига жуда яқин оларди, ўз халқи ҳаётига озод юрт нафасини олиб кириш ҳақида қарашларини ифода этган. Буларнинг ҳаммаси Робиндранат Тагорнинг ижодида акс этди. Шу сабаб Робиндранат Тагорни ўз ватанида шоир-ўқитувчи деб аташган. Ўзига хос табиат куйчиси, файласуф, сиёсий публитсистни Ғарбда Уйғониш даври намояндаларига тенглаштиришади.

Машҳур ҳинд адиби Робиндранат Тагорнинг бир қанча ҳикоялари мазкур китобга жамландики, ўқувчи мутолаа қилаётиб асар қаҳрамонлари руҳиятига сингиб кетади, уларнинг қувонч ва шодликларига шерик бўлади, чунки бари самимий ва  бизга яқин ҳаётий манзаралардир.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Ака ва ука

  • Кўрилган: 270
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Aka va uka
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-20-378-5
  • Бетлар сони: 128
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 5000 сум