Алжабрнинг туғилиши

Мазкур китоб тарихчи-ёзувчи Миркарим Осимнинг энг машҳур икки асаридан таркиб топган. “Алжабрнинг туғилиши” ва “Карвон ёлларида деб номланган ҳар иккала асар бугунги давр ўқувчиси ўқиши шарт бўлган китоблар сирасига киради. Миллатимизнинг буюк даҳоси бўлмиш ал-Хоразмий ҳақидаги афсона ва ривоятларга асосланган “Алжабрнинг туғилиши” қиссаси ўқувчининг ҳам тарихий, ҳам маънавий билимини бойитади. Унда нафақат буюк олимнинг илмий фаолияти, балки даврга хос ижтимоий ва сиёсий воқеалар, умуминсоний фазилатлар, туйғулар ўртасидаги қарама-қаршиликлар жонли ва рангли тасвирларда ифодаланади. Феруз ва Ёқутой ўртасидаги гўзал севги ҳамда уларнинг муҳаббатига рахна солувчи қора кучлар билан ўқувчи асар мутолааси давомида танишади.“Карвон йўлларида” асарида Бухоро хони Абдуллахон даврида жамиятда ҳукм сурган вазият ҳамда сиёсий жараёнлар тарихий фактлар асосида ифодаланади. Асар қаҳрамонларидан бири, жабрдийда Заҳро образи ўқувчи қалбини жунбишга келтиради. Асира қизнинг гўзаллиги хонлар ва элчилар орасида тилга тушганлиги боис, унинг тақдири аянчли тус олади...


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Алжабрнинг туғилиши

  • Кўрилган: 292
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Aljabrning tu'ilishi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Миркарим Осим
  • ISBN: 978-9943-27-990-2
  • Бетлар сони: 144
  • Серияси: Мактабдан ташқари ўқиш
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2017
  • 5000 сум