Алибобо ва қирқ қароқчи

Араб халқ эртаклари турли миллатлар томонидан ардоқлаб, севиб ўқилади. Уларда инсонийлик, камтарлик, соф севги, ҳалоллик каби умумбашарий қадриятлар жозибали тасвирланади. Қўлингиздаги китобда араб халқ эртаклари туркумига кирувчи бешта ҳикоя ўрин олган бўлиб, улар ўқувчини бевосита араб халқлари ҳаёти билан яқиндан таништиради. Эртакларда тасвирланган воқеаларнинг ҳеч бири ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Хусусан, “Алибобо ва қирқ қароқчи” эртаги қаҳрамони Алибободаги ростгўйлик, ҳалоллик, Маржонадаги зийраклик, уддабуронлик ҳар қандай кишини мушоҳадага ундаши, шубҳасиз.

“Бўзчи мунажжим” эртагидаги воқеалар эса китобхонга ўзгача завқ бағишлайди. Асли касби бўзчи бўлган Усфур лақабли кишининг ҳаракатлари ўқувчида кулги уйғотади.

Араб халқ эртаклари ёш китобхонларни эзгулик ва яхшиликка ундаши баробарида уларга ҳаётнинг турли тўсиқларидан енгилмай, мардона ўтиш кераклигини ўргатади. Гарчи эртаклар ўзга миллатлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да, уларни ўқиган ўқувчи адабиёт миллат танламаслигига яна бир бор амин болади.


 


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Алибобо ва қирқ қароқчи

  • Кўрилган: 321
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Alibobo va qirq qaroqchi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-20-329-7
  • Бетлар сони: 144
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2017
  • 5000 сум