Йўқ Етти мажлис

Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган “Девони кабир” (“Улуғ девон”), фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган “Маснавий-маънавий”, “Мактубот”, “Фиҳи мо фихий” (“Ичиндаги ичиндадир”) номли асарларини бутун дунё севиб ўқийди.


Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Румий асарларидаги жозиба шу қадар инсон кўнглига яқинки, унинг ҳар бир сўзи – бир маёқ, умр йўлларини ёритгувчи чироқ, қалбга қўйиладиган зиё кабидир.


Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазҳаб­лар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ жами махлуҳот баробарлигини исботлади.


Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур китоб Румий дунёсининг янги манзилларини очади, китобхонни Румий билан қайта юзлаштиради. Ўз навбатида китобхон ҳам асар воситасида меҳрга, муҳаббатга, чин инсоний туйғуларга чанқоқ қалбини қондиради.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Етти мажлис

  • Кўрилган: 760
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Yetti majlis
  • Мавжудлиги: Йўқ
  • Муаллиф: Жалолиддин Румий
  • ISBN: 978-9943-20-327-3
  • Бетлар сони: 240
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 12000 сум

Жалолиддин Румий, Jaloliddin Rumiy