Тез кунда Ёлғизликнинг юз йили

Маркес ўзининг бу китоби ҳақида шундай ёзади : "Ёзганларимнинг ичидан "Ёлғизликнинг юз йили" романини чиқариб, ёқиб ташлаган бўлардим. Мен бу китобни ёзганимдан уяламан, менга маълум сабабларга кўра, уни яхшилаб ёзишга вақт етмади".

Аммо ёзувчи ўзидан қанчалик кўнгли тўлмасин, асар дунё адабиётида туб бурилиш ясади. Чунки Маркесгача инсониятни муқаррар ёлғизликка гирифтор қилган бахтсизлик сабаблари ҳали адабиётнинг  бош мавзусига айланмаган эди. 

...Макондода, дастлаб, ҳамма ўзаро тенг, бахтли-саодатли тўкин-сочин дастурхон атрофида фаровон ҳаёт кечиришади...

Бироқ бундай дориламон кунлар узоқ давом этмайди. Макондони нафақат нафс балосига йўлиқиш, балки ишратпарастлик, тийиқсиз шаҳват балоси, ахлоқсиз муносабатлар зулматга айлантиради.

Китобхон назарида аввал бошдан жаннатмонанд юрт сифатида тасаввур уйғотадиган Макондо фуқаролари бора-бора бошқача ҳаёт тарзи билан яшашни хоҳлаб қоладилар: уларгаэнди ўзлари макон тутган ер торлик қилади, озодлик, ҳурлик истаб қолади қалблари. Алалоқибат эса табиат инъом этган бахтдан юз ўгириш уларга қимматга тушади, итоатсизликлари оқибатида муқаррар ёлғизликка ҳукм қилинадилар.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ёлғизликнинг юз йили

  • Кўрилган: 5784
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Yolg'izlikning yuz yili
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Габриэл Гарсиа Маркес
  • ISBN: 978-9943-27-536-2
  • Бетлар сони: 512
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 27000 сум
  • Солиқсиз: 27000 сум

Габриел Гарсия Маркес, Gabriel Garsia Markes