Алламжонов айбдор (кирилл)

Ушбу китоб ўртаҳол оилада туғилиб-ўсган боланинг таниш-билишсиз ва ҳеч қандай йирик маблағсиз орзусига етгани — ўзи хоҳлагандек инсон бўла олгани ҳақида. Шўх, бебош, доим янги ғоялар ва режалар билан ёниб юрадиган болакай ўз устида ишлаб, шу аснода атроф-оламдаги муҳитни ҳам ўзгартирган.

Комил Алламжонов китобхон билан очиқча суҳбатда инсоннинг ўзига бўлган ишончини йўқотмаслик сирлари, муваффақиятга, бойлик ва эътирофга эришиш йўлида қандай йўқотишларга дуч келиши мумкинлиги ва шахсий Менини сақлаб қолиш учун нималарга эътибор бериши кераклиги ҳақида гапиради.

Ранг-баранг воқеаларга бой бу асарда муаллиф феъл-атворини шаклантирган муҳим даврлар ва турли инсонлар билан учрашувлар гоҳ ҳазиломуз тарзда, гоҳ алам билан тасвирланган; тўқима сафсаталар пучга чиқарилган, бутун мамлакатда шов-шув бўлган ҳодисаларнинг парда орти жараёни кўрсатилган, кўплаб фаразлар ва миш-мишларга нуқта қўйилган.


Комил Алламжонов китобхонларни ўз болалиги, ёшлиги, катта ҳаётининг йўллари бўйлаб ажойиб саёҳатга чорлайди; бизнесини қандай қургани, нима учун муваффақиятсизликка учрагани ёки ғалабага эришганини, унга ким ёрдам бергани ва ким “оёғидан чалишга” урингани ҳақида, душманлари қандай қилиб дўстга айлангани ва аксинча бўлган вазиятлар тўғрисида ошкора сўзлайди. Таниқли одамларнинг шахсиятини янги ва кутилмаган тарафдан очиб беради.

Комил Алламжонов covid-19 пандемияси вақтида мамлакатда юзага келган муаммолар ва касаллик билан бир қаторда унинг ваҳимаси билан, айрим масъул шахсларнинг лаёқатсизлиги, сохта маълумотлар тарқатилиши ва мамлакатда локдаун жорий қилиниши билан боғлиқ бошқа муаммолар билан курашишга тўғри келгани ҳақида ошкора сўзлаб беради.


Муаллиф ҳаётда ўз йўлини излаётган ёшларга мотивасия бериш учун мўлжалланган бу китоб мемуар эмаслиги, ундай асар ёзишга ҳали эрталигини айтиб, ўқувчига тушунтириш беради. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар туфайлигина бундай китобни нашр этиш имконияти туғилиб, сўз эркинлиги эшиклари очилганини, мамлакатга янги ўзгаришлар шамоли эсганини таъкидлайди


Бу китоб нега керак?


Китоб ёзишдан мақсад учта бўлиши мумкин. Бундан иккиси менга тааллуқли эмас.


Биринчиси — пул ишлаш. Менда бундай зарурат йўқ.


Иккинчиси — қанчалик зўр эканимни бутун дунёга намойиш этиш. Лекин ўзимизда ҳам, чет элда ҳам кўпчилик мени танийди, боримча билади. Шундай экан, ҳеч кимни алдай олмайман.


Ва ниҳоят, учинчи сабаб — ўзим истаган инсонларга — ўн бешдан ўттиз ёшгача бўлган, атроф-оламга қараб туриб: «Бу ёғига нима қилсам экан? Кун сайин ўзгариб бораётган жамиятда қандай яшаб кетаман? Орқамда туриб берадиган, қўллайдиган одамим бўлмаса ҳам юзага чиқа олармикинман, кимга керакман ўзи? Орзуларим ушалармикин?» деб ўйланаётган ёшларга муҳим фикрларни етказиш.


Сизга ўзим ҳақимда, қандай қилиб оёққа турганим, [Бувимнинг фикрича, оиламизда мендан бошқа ҳеч ким министр бўлолмасди. Авто улов устаси ва ҳамширанинг ўғли бирон кун обрў-эътиборли, катта одам бўлишини ҳаёлга ҳам келтирасди] ҳозирги даражага етишимга нималар туртки бўлган ни ҳақида гапириб бермоқчиман. Ҳеч нарсани назардан қочирмасликка ҳаракат қиламан.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Алламжонов айбдор (кирилл)

  • Кўрилган: 1167
  • Нашриёт: Novda Edutainment
  • Маҳсулот коди: Allamjonov aybdor
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Комил Алламжонов
  • ISBN: 978-9943-6380-9-9
  • Бетлар сони: 328
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 99000 сум
  • Солиқсиз: 99000 сум

Алламжонов айбдор, Комил Алламжонов, Allamjonov aybdor, Komil Allamjonov, Allamjonov kitob, Алламжонов китоб