Янги Амирликнинг олтин тахти изидан

Эътиборингизга ҳавола этилаётган китоб муаллифнинг аввалги асарлари – «Темурийлар кутубхонасининг сири», «Кечиккан қасос» кабиларнинг мантиқий давомидир. Асар қаҳрамонлари – Фахриддин ва Санжарбеклар ўз хизмат вазифаларини адо этмоққа киришар эканлар, бу гал ҳам ажабтовур воқеалар, кутилмаган жумбоқ билан юзма-юз келадилар. 

Китобни даставвал қўлига олган ўқувчилар жиноят ишининг тарихий воқеалар, хусусан, Амир Олимхон хазинаси билан нечоғлик боғлиқ экани ҳақидаги жумбоқ қаршисида бир зум каловланиб қолади. Асар муаллифининг маҳорати худди мана шу нуқтада бўй кўрсатади.

Китобхон асар мутолааси давомида ечимнинг тезроқ якун топишини қанчалик истамасин, муаллиф ўша жараёнгача ўқувчини бошқа-бошқа жиноятлар, бошқа-бошқа тақдирлар, бошқа-бошқа муаммолар гирдобига тортаверади.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши

Амирликнинг олтин тахти изидан

  • Кўрилган: 106
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Amirlikning oltin taxti izidan
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Комил Синдаров
  • ISBN: 978-9943-
  • Бетлар сони: 304
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2018
  • 17500 сум