Атом одатлар (қаттиқ муқова)

Кичик ўзгаришлар, катта натижалар!

New York Times нинг биринчи рақамли бестселлери. Дунё бўйлаб 2 йилда 5 миллиондан ортиқ нусхада сотилган!

Сизга ҳаётингизни ўзгартиришда муҳим бўлган ажойиб китобни она тилимизда тақдим этишдан хурсандмиз. Нима мақсад қўйганингиздан қатъий назар, ушбу китоб сизга ҳар куни оз-оздан яхшиланиб боришнинг синалган дастурини таклиф қилади. Одатларни шакллантириш бўйича дунёнинг етакчи экспертларидан бори Жеймс Клир яхши одатларни шакллантириш, ёмонларидан халос бўлиш ҳамда катта натижаларга олиб борувчи кичик одатларни эгаллашни ўргатувчи амалий стратегияларни очиб беради.

Агар одатларингизни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, муаммо сизда эмас. Муаммо тизимда. Ёмон одатлар такрорланаверишининг сабаби сиз уларни ўзгартиришни хоҳламаётганингизда эмас, балки ўзгариш учун нотўғри тизим танлаганингизда. Сиз мақсадларингизнинг даражасига кўтарилмайсиз, билъакс тизимларингиз даражасига тушиб қоласиз. Мазкур китобда эса сизни янги чўққиларга олиб чиқувчи синашта тизим билан танишасиз.

Клир мураккаб мавзуларни ҳам кундалик ҳаётга ва ишга осонгина татбиқ қилса бўладиган оддий одатларга боғлаб, ечим бера олиши билан танилган. Китобда у яхши одатларни муқаррар, ёмонларини эса иложсиз қилиш бўйича тушунишга осон йўриқнома яратар экан, биология, психология ва нейроилмдаги энг ишончли ғояларга суянади. Мутолаа давомида китобхон Олимпиададаги олтин медаль соҳиблари, етакчи бизнесменлар, инсон ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар ўз касбини устаси бўлишда митти одатлар илмидан фойдалангани ҳамда соҳада энг зўрига айлангани ҳақидаги ҳаётий ҳикояларини ўқиб, руҳланади.

Қандай қилиб:
- янги одатлар учун вақт ажратишни (ҳатто қиладиган ишларингиз ошиб-тошиб кетганда ҳам);
- иштиёқсизлик ва иродасизликни енгишни;
- атроф-муҳитни муваффақиятга эришишни осонлаштирадиган қилиб тартиблашни;
- йўлдан адашганда ортга қайта олишни ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганинг.

«Атом одатлар» ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Атом одатлар (қаттиқ муқова)

  • Кўрилган: 227
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: atom odatlar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жеймс Клир
  • ISBN: 978-9943-23-194-8
  • Бетлар сони: 300
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Файл ҳажми: А5
  • Йили: 2021
  • 65000 сум
  • Солиқсиз: 65000 сум

Атом одатлар, Atom odatlar, Jeyms Klir, Жеймс Клир