Андижон фарзанди Шариф Аҳмедовнинг бир туркум эссе-ҳикоялари дастлабки сатрлариданоқ ғаройиб услуби билан эътиборимни тортди. Эссе-бадиа жанрида битилган, интеллектуал насрга мансуб ушбу асарлар замонавий ўзбек адабиётида ноёб ҳодисадир.
Айтишим жоизки, Аҳмедов қаламига мансуб ҳикоялар мутолааси ўқувчи учун асло осон кечмайди, тагмаъноларини англаб олиш осон эмас, бунинг учун тафаккурни ишлатиш талаб этилади.
Шариф Аҳмедов ўз она тили – ўзбек тили ва русчада ҳам қарийб бирдек қалам тебратади. Шубҳа йўқки, унинг битиклари ўзбек миллий адабиётига ассоциатив, интеллектуал ва мажозий адабиёт деб аталган янги қирра бўлиб қўшилажак.
ТЕМУР ПЎЛАТОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси,
Тожикистон халқ ёзувчиси
-
Натижа йўқ!