Денгизга отилган аёл



Аёлларнинг маҳзун қисматига кўпинча уларга яқин эркаклар сабабчи бўлиб қолади. Баъзан билиб, баъзан билмай...

Турк ёзувчиси Ўрхон Камол қаламига мансуб – турмуш ўртоғининг қалтис қарори сабаб умри хазон бўлган бир аёл кечмишлари ифодаланган “Денгизга отилган аёл”(El kizi) романи воқеалари китобхоннинг қалбини ларзага солади. Оддий тилда, тушунарли баёнда ифода этилган ушбу роман бир нафасда ўқилади.


Мутолаага киришаётиб, воқеалар ривожи ёш ва масъума келин Нозан ва эътиборли адвокат Мазҳарбейнинг бахтли турмуши асосида қурилар экан, дея фикр қилганингиз он бу оиланинг фожиали тарихи бошланади.

Эри томонидан кўчага ҳайдалган аёл балоларнинг турли кўю кўчаларида сарсон ва саросар кезади.


Она ва боланинг жуда-жуда кеч юз берган учрашуви, фарзанди шаънини асраб қолиш учун имкони ва илкида бори – жонини фидо килган бахтиқаро она қисмати дилингизни ўртамай қўймайди.


Асарнинг охирги саҳифаси остидаги Тамом ёзувига кўзингиз тушар экан, чуқур тин оласиз, бир аёлнинг топталган умри учун алам ва ачинишга қоришиқ ҳисларни туясиз, кўз ёшларингиз бўғзингизни куйдиради. Айни дамда тафаккур киласиз... 


Ва киз болага ўз шаънини ҳимоя қилиш, ҳақ-ҳуқуқларини таниш, иродали бўлиш даражасида таълим хамда тарбия бериш ҳар бир давр учун долзарб масала бўлиб қолажагига амин бўласиз.


Турк тилидан Миразиз Аъзам таржимаси.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Денгизга отилган аёл

  • Кўрилган: 1106
  • Маҳсулот коди: dengizga otilgan ayol
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Ўрхон Камол
  • Бетлар сони: 384
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 36000 сум
  • Солиқсиз: 36000 сум

Денгизга отилган аёл, Ўрхон Камол, Миразиз Аъзам, Dengizga otilgan ayol, O'rhon Kamol, Miraziz A'zam